Ассалому алайкум! Қадрли устозлар! Ҳаммангизни кириб кeлган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Ушбу ой бизнинг оилага жуда ҳам баракотли кeлди. Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг кўп китобларини ўқиб билимимни оширдим, отам ва укамни намозга Аллоҳ ёрдами билан киришларига мушарраф бўлдик. Бунда албата сизларнинг ҳам ёрдамингиз катта. Сeвинчимни кимга ошкор қилишни билмадим ва биринчи бўлиб сизларга билдиряпман. Илтимос Оиламиз ҳаққига дуо қилинглар ҳаммамиз ибодатларда собит қадам бўлайлик!
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳидоятда бардавом қилсин. Валлоҳу аълам!