Ассаламу алайкум! Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Хабарингиз бор, ҳозирда бўйи етган қизлар ва келинларни ҳаммасини ҳам тўла соғломлигини таъкидлаш қийин. Камқонлик, беқувватлик ва шунга ўхшаш. Шу сабабга кўра улар рамазон рўзасини тутишга қодир бўлиши мумкин, аммо бу уларнинг ҳозир соғлигида акс этмаса, кейинроқ ўзига ёки фарзандига таъсир қилиши мумкин. Шундай узрли касал эмас, аммо рўза тутса соғлигига таъсир этиши мумкин бўлган қизлар бунинг қандай йўлини қилиши мумкин?
Бу сизнинг тахминингиз, холос. Бировнинг тахмини билан Аллоҳнинг шариати ўзгариб қолмайди.