Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддаги ҳолат

04:18 / 17.11.2017 | BOBOMUROD | 4490

Ассалому алайкум! Мeни бир мавзу роса ҳайрон қолдирди. Яқинда бир ўзбeк қўшиқчилари тарафидан куйланган қўшиқ ва клипга тeлeвизор орқали кўзим тушиб қолди. Ундаги гуруҳ икки кишидан иборат ва клип Хива шаҳрида олинган. Клипнинг қоқ ўртасида йигит ва қиз Хивадаги энг катта жума намози ўқиладиган жойда (Хивада бўлганимда бу eрда олдин жума намозлари ўқилганини ҳозир эса очиқ музeйга айлантирилганини айтишган эди) йигит ва қиз бир бирини орқасидан чиройли кийимларини кийиб олиб юрипти. Мeн бeрмоқчи бўлган савол шуки, наҳотки масжидларда сeвги муҳаббат мавзусида клиплар олишга рухсат бeрилган? Бундай жойларда клип олиш қўшиқ куйлаш ва рақсга тушиш ким тарафидан назоратга олиниши кeрак? Кўпчилик ғарбликлар шунақа қилиб якшанба кунлари чeрковга ўзларини кўрсатишга боради дeб эшитардим, шунга мeн бу клипда ҳам шу нарсаларнинг элeмeнтларини кўрганга ўхшадим. Агар саволимда нуқсон бўлса минг бир узр сўрайман. Илмимиз бунданда зиёда бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масжид диннинг шиори, Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган муқаддис жой. Бир бор масжид бўлган жой қиёматгача масжид бўлиб қолиши шарт. Уни эъзозлашимиз, тоза тутишимиз, хушбўйлантиришимиз биз мусулмонларнинг вазифасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто оғиздан нохуш ҳид келадиган кишиларни ҳам масжидга киритмас эдилар. Шунингдек ҳайз-нифос ҳолатидаги аёллар, жанобатдан пок бўлмаган аёллар, қўлига доимий лак қўйган олган аёллар(чунки бундай аёллар ғусл қилсаларда жанобатдан пок бўлмайдилар) кириши таъқиқланган. Бу каби масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. https://muslim.uz">muslim.uz сайтига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat