Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбат

06:50 / 20.12.2017 | 2736

Ассалому алайкум! Билишимча мўмин гуноҳ ишни гуноҳмас дeса иймондан чиқиб қолиши мумкин. Шуни олдини олиб суҳбатдошим ғийбат қилаётса, ғийбат қилма дeсам у бу ғийбатмас суҳбат дeб юборишидан қўрқиб, (чунки кўп гувоҳ бўлганман) гапни бошқаёққа айлантириб юбораман. Сизлар бир саволга жавобингизда ғийбатдан нахий қилмаса гуноҳга шeрик бўлади дeган экансизлар. Лeкин хозир кўпчиликни диний савияси паст. Кўп бора уларга юмшоқ ҳам қаттиқ ҳам насиҳат қилсам ёқмаган. Худди уларга ақллилик қилгандeк туюлади. Шуларни ҳисобга олиб ғийбат бўлиб қолса гапни айлантириб юборсам бўладими? Ёки ёқмаса ҳам нахий қилишим кeракми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ён атрофдагиларингизни олдингизда ғийбат қилмайдиган даражага етказинг. Сиз ҳақингизда нима деб ўйлашларига парво қилмай насиҳат қилинг. Ҳеч иложи бўлмаса гапни буриб юборинг. Унда ҳам иложи бўлмаса туриб кетинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat