Ассалому алайкум! Мен дастур ишлаб чиқарадиган хусусий корхонада ишлайман. Биз бизнесни автоматлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқарамиз, дастур клиэнтларга сотилади. Дастур клиэнтнинг бухгалтерияси, склади ва савдо ишларини автоматлаштиришга қаратилган. Корхонамизнинг мижозлари кўп. Ҳозирда билишим бўйича 1 та алкогол сотадиган клиэнтга сотишмоқчи. Бу клиэнт ҳар хил товарлар сотади, алкогол бизнесининг 10 фоизини ташкил қилади. Қолганлари ширинликлар, сувлар, памперслар. Бу ҳақида бошлиғимиздан сўрасак, бу каби клиэнтдан олинадиган пулни савоб умид қилмасдан ҳаммасини бериб юборамиз деди. Шу иш тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳий қоидага кўра бир томоннинг умумий даромадининг 50% дан кўпи ҳалолдан бўлса, у билан олди берди қилиш жоиз. Шариатимизда билиб туриб ҳаром ишни қилиши ва уни пулини фақир-мискинларга тарқатиши дуруст эмас. Валлоҳу аълам!