Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

100 000 ҳаж савоби бериладиган амал

22:28 / 01.03.2022 | Shohruxbek | 1193

Ассалому алайкум! Мен интернетда яна бир эртакдай туюлган ҳадисни эшитиб қолдим. Шуни ростлигини текшириб берсангиз. Кимда ким эрталаб туриб ота-онасига табассум қилса, унга юз минг ҳаж савоби бериларкан. Яна Одам алайҳиссаломни ерга тушганларига 9 минг йил бўлган бўлса 9 минг ҳар йили ҳаж қилганида ҳам унчжа савобга эришмаган бўлар эканлар. Биз умматларга эса шунча савобга эришиш имконияти берилган деб айтдилар. 2. Қариндошларим интернетдан ҳар хил каналлардан ҳадис деб тўқима нарсаларни ва яна билишингиз керак деб ғайбий нарсаларни худди кўргандек ёзилган маълумотларни айтиб юришади. Қаердан олдингиз, манбааси қайси китоб десам, қаерлардаги каналларни ва фасебоокдаги ёзувларни кўрсатишади. Нима дейишни билмай сизлардан сўрайман. Сизларнинг вақтингизни олаётганимга уялиб кетяпман. Қандай йўл тутишни маслаҳат берасиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай ҳадис топилмади.

2)Тўғри айтасиз. Ҳозирги кунда бошқа динларнинг китоблари одамларнинг сўзлари, ҳикоялари, ҳаёлий воқеъалари билан тўлиб тошган. Шунинг учун ҳам уларни Аллоҳ таолодан нозил қилинган асл Таврот ёки асл Инжил деб бўлмайди. Ҳатто фуқаҳоларимиз у китобларни ҳозирги даврдаги нусхаларини Аллоҳдан нозил қилинган асл китоблар дейишни куфр деганлар. Шунинг учун бошқа дин вакиллари Қуръонни ҳам ўзгартиришга уриниб кўришди. Бу иш муҳол эканлигини билишгач эса ҳадисларга осилишди. Ислом уламолари ҳадисларни асл ҳолида сақлаб қолишга қаттиқ уринганларидан мўътабар ҳадис китобларига ўзгартириш кирита олишмади. Сўнг ҳимматларини ўзлари томонидан тўқима китоблар ёзишга қаратишди ва буни уддасидан ҳам чиқишди. Халқ ичига минглаб тўқима ҳадислар, бўлмаган воқеъаларни тарқатишди. Мадраса ва маъҳадни битириб фиқҳ, ҳадис, эътиқод тафсир тахассусларини мутахассислари ҳузурида таълим олганлар саҳиҳ билан тўқималарини бемалол ажрата оладилар. У даражага етмаганлари эса ҳали ҳануз кечасида ўтин терган киши ҳули билан қуруғини ажрата олмагани каби саҳиҳ билан тўқималарни ажратолмай кўргани ёки эшитганини гапирмоқдалар. Уларнинг нияти гўзал бўлиши мумкин, кимларнидир ҳидоятига сабабчи бўлмоқчи бўлишар, лекин масаланинг бошқа томонига ҳам эътибор қаратиш керак. Аллоҳни айтмаганини айтди дейиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам демаган гапларини деган дейиш, динда йўқ нарсаларни диндан деб айтиш ўта оғир гуноҳдир. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилиб:

وَلاَ تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَذَا حَلاَلٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُواْ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝

116. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», – деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар зафар топмаслар. “Юнус” сурасида :

 قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝

69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. деган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар». 
Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat