Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Ҳурматли устоз, соғлиғингиз яхшими? Аллоҳ дини учун қилаётган ҳизматларингизга Ўзи ажр ва савоблар берсин!Савол:Устоз, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи вассалам қиёматга доир ҳадисларини ҳозирда бир қанча уламолар бошқача тафсир қилишмоқда. Масалан, Дажжол чиқиши ва яшашишаги 1-куни 1 йиллик, 2-куни 1 ойлик, қолганлари бир ҳафталик ва оддий кунлардек ўтиши ҳақидаги маъноли ҳадисларни, 1 йиллик ҳолатини Британияни дунёда держава бўганига, 1 ойлик ҳолатини АҚШни ҳозирги державасига, 1 ҳафталигини келажакда Исроилни державасига таққослашаяпти, ёҳуд, қисқа қилиб айтадиган бўлсак аниқ айтилган каби тушунмаслик керак деган гаплар гапирилаяпти. МАСАЛАН, Дажжолни қайсидир денгизни босганида тўпиғидан кеб туриши ёки Яжуж ва Мажужлар дарё сувини ичиб қўйишларини ҳудди шундай тушунмай бошқача кенг қамровли тушуниш кераклиги айтишмоқда. Сиз бизга нимани маслаҳат берасиз?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уларнинг гапларига эътибор бермаслик керак. Ақийда китобларимизда қандай айтилган бўлса, ўшанга эътиқод қилиш керак.