Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда бутун дунёда фирибгарлар жуда кўпайиб кетган. Бунга мисол қилиб 1хбет, телеграмдаги ботлар, инвеститсион сайтлар (крипто валюталар ҳам) бўлиши мумкин. Бу сайтлар жуда кўп инсонларнинг пули ва вақтини олиб қўяди ва уларни алдайди. Лекин бу каби инвеститсион ва бошқа сайтларни йўқ қилиш ёки камайтириш ҳам мумкин. Бу масалан инвеститсион сайтлар рибо асосида ишлаши мумкин. Шу ҳолатда бу каби фирибгарларга қарши курашиш учун кўп аккаунтлар орқали уларнинг пулини тортиб олиш мумкин яъни ўғрини қароқчи урқандек гап. Бу каби фирибгарларга қарши юқоридаги тартибда курашиш жоизми? Бу орқали сайт ёки ботнинг сармоялари тугатилади ва бошқа кўплаб одамлар ташриф буюришига имкон қолдирмайди.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сиз бу фикрингиз билан “Жамиятдаги ароқларни пиянисталар ичиб гуноҳкор бўлмаслиги учун ҳаммасини ўзим ичиб тугатиб, ичкиликбозликка қарши курашаман” дегандек бўлаяпсиз. Валлоҳу аълам!