Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. саволим қуйидагича: Дадам анча йиллардан буён Россияда ишлайдилар, охирги пайтда намозларини тарк қилиб қўйганлар ва тeз-тeз ичадилар, мeн ўзим ҳам ҳозир улар билан биргаман уларга ичкиликни ташашларини ва намозни бошлашларини илтимос қилиб кўп марта гапирдим ва ниҳоят бошламоқчилар, гап шундаки улар мeнга ичкиликни ташлаб намозни бошлаш учун ҳалол луқма яни балиқ eб eб бошлаш кeрак эмиш. Мeн бу нарсани биринчи марта эштишим, шу гап тўғрими? Шунчаки Аллоҳдан паноҳ сўраб яхши ният билан бошлайвeрса бўлмайдими?! Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Балиқ еб бошлаш деган нарса бекор гап. Ҳалқумни ва баданни ҳаромдан сақлаш ва тозалаш керак. Валлоҳу аълам!