Ассалому алайкум! Мен жуфтимдан махрга Ар-Роҳман сурасини ёдлаб беришларини сўрагандим. Ёдлаб берганлар, мен рози бўлгандим, лекин бизни никох ўқиган домла сура ёдлаш махрга кирмайди бошка нарса сўранг дегандилар. Кейин хўжайиним зирак олиб беришни айтгандилар. Энди зирак олиб беришлари керакми ё шартмасми? Агар шарт бўлса бошқа (ўзим хохлаган) нарса олиб берсалар бўладими?
Ва алайкум ассалом! Олиб беришлари вожиб. Хоҳлаган нарсангизни олиб берса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!