Ассалому алайкум аҳли биродарлар ва Шайх ҳазратлари! Тери бўйича саволим бор эди: бизнинг бозорларда ҳозирда сотилаётган терилар (оёқ кийимлар)нинг 70% ни Хитойнинг чўчқа териси ташкил этар экан. Валлоҳу аълам! Агар булардан ташқари 30% ни турк , ўзбек ва бошқа давлат моллари ташкил этадиган бўлса-ю, уларнинг сифати яхши бўлмаса ёки қиммат бўлса, бу ҳолатда чўчқа терисини кийишга рухсат бўладими? Савол нотўғри берилган бўлса ёки қайтарилган бўлса узр!
– Ва алайкум ассалом! Чўчқа терисидан тайёрланган ҳеч бир нарсани кийишга рухсат йўқ. Тижоратчилар билан бу масалани баҳс қилганимизга анча бўлди. Уларга Хитойдагилар билан гаплашиб чўчқа терисидан бошқа теридан оёқ кийими тайёрлаб беришга буюртма бериш тавсия қилинган. Ўшанга амал қилишса ҳамма учун яхши бўлади.