Ассалому алайкум! Ўлим бўлган уйда таом тайёрлаб бўлмайди тайёрланса ўлим болалайди дейишябди қанақасига ўлим болалайди бу ахир бидатку десам кўнишмаябди. у ростан хам бидатми?
– Ва алайкум ассалом! Ўлим болалайди деган гапи хато.
Маййитнинг аҳлига таом қилиб бериш:
Мусибатзадаларга уларнинг яқинлари ва қўшнилари таом тақдим қилишлари мустаҳабдир.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ جَعْفَرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا جَاءَ نَعْيُ جَعْفَرٍ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اصْنَعُوا لِأَهْلِ جَعْفَرٍ طَعَامًا، فَإِنَّهُ قَدْ جَاءَهُمْ مَا يَشْغَلُهُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаъфарнинг ўлими хабари келганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаъфарнинг аҳлига таом қилиб беринглар. Чунки уларни машғул қиладиган нарса келиб қолди», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Дафндан кейинги биринчи уч кунда маййит аҳлининг бошқаларга таом қилиб бериши макруҳдир. Агар меросхўрлар ичида балоғатга етмаган болалар бўлса, бошқаларга таом қилиб бериш ҳаромдир. Валлоҳу аълам!