Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдуллоҳ Зуфарга муносабат

10:43 / 08.11.2018 | Mohira | 5690

Ассалому алайкум! Мен излаш тизими орқали Абдуллоҳ Зуфар исмли одамни марузлаарини эшитиш тавсия қилинмайди деган малумотни кўргандим. Айтишларича у одам мисрда яшаркан. У одамни кўп гаплари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари айтган гапларга зид келган ҳолатларни ҳам жуда кўп кўрганман. Лекин мен билан бирга яшайдиган дўстим марузаларини астойдил эшитади, келажакда Мисрга бориб ўша жойда мутлақ яшашни режалаштиряпти. Ушбу ҳолат юзасидан бир нечта саволим бор. Мен дўстимни қилаётган ишларидан ўзига ёки динига зарар келтирувчи оқимларга аралашиб қоляпти деб ёмон гумонда бўлсам гуноҳ эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Гумонингиз ўринли бўлса гуноҳ эмас. Дин душманлари устозларининг тайини йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан силсилалари давом этиб келмаётган кишилардан моддий таъминот эвазига умматни фирқалашда фойдаланиб келишмоқда. Албатта бундай инсонлар сўзга нотиқ, халқнинг психологиясини ўрганган жамиятдаги заиф ва жароҳатланган нуқталарни яхши биладиган бўлишади. Биз сиз айтган инсонни устозлари кимлигини, ақийдада нималарга эътиқод қилишини, фаръий масалаларда қайси мазҳабга эргашишини билмаймиз. Уламоларимиз хам «Дин бу илмдир, бас уни ишончли кишилардан олинглар, динингизни кимдан олаётганингизга каранглар» деб айтишган. У ёш йигит экан ҳали инсонларни, хусусан бизнинг диёримизнинг инсонларни илмий савияси, сиёсий ҳолатимизни тўғри баҳолай олмай бизнинг тилимизда фатво айтмоқда. Биз унинг кимларни ҳузурига қатнаб илм олганини биламиз. У хусусан уламоларнинг дарсларига бир тингловчи сифатида қатнаб юрган. Агар уни айтаётган гапларини уларга тўғри тушунтирадиган бўлса бундай қилишдан уни албатта қайтаришган бўлар эди. Халқимиз табиатида қаттиқ-кескин гапирувчиларни “ҳақ экан” деб тушиниб олиш бор. Ҳолбуки ҳақни ўз ўрнида, ҳолатга қараб гапириш ҳам илм, диннинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида Ўзининг ҳаққида мушриклар нолойиқ гапларни гапирмасликлари учун қуйидагича марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَسُبُّواْ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ فَيَسُبُّواْ اللّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِم مَّرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝ 

108. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур.
Ҳар бир нарсани икки томони бўлади. Масалан кўзгу, ҳамма унинг ўзини кўрсатадиган томонига қарайди. Аслида унинг ҳеч ким эътибор қилмайдиган орқа томони ҳам бор. У киши ҳам кўзгуга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat