Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, баъзи масжид ва бозорлардаги хожатхонасига кирганда сув йиғиладиган бачогидан томчилаб ерга сув томаётган бўлади ва у сув номаълум миқдорда кийимга ва баданга сачрайди. Шу сачраган сув кийимни ва баданни намоз ўқиш учун нопок қилмайдими? Тахорат олиш учун истинжо қилиб авратларни юваётганда пайпоқ ва шимга сачраган сувнинг ҳукми қандай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар томчи сув нажосат жойга тушиб, пиёланинг орқаси билан тенг миқдор жойга сачраса ёки шунча миқдорга ёйилса ювиш шарт бўлади. Таҳорат оладиган жойларда кийим ёки пайпоққа сачраган сув нопок бўлмайди. Валлоҳу аълам!