Ассалому алайкум! Бир одам автоҳалокатга учраб, боши узилди ва қўл оёғи ҳам узилиб вафот этди. Шу ҳолатда мазкур маййитнинг танаси билан бирга боши, қўл ва оёғи ювилиб, танаси билан бирга кафанланадими?
Ва алайкум ассалом! Ҳа бундай ҳолатда мазкур маййитнинг танаси билан бирга боши, қўл ва оёғи ювилиб, танаси билан бирга кафанланади. Жаноза ўқиш учун жасаднинг боши бўлмаса ҳам кўпроқ қисми топилиши керак. Агар маййитнинг ярми топилиб, боши ҳам бирга бўлса, унда ҳам ювилади ва жанозаси ўқилади. Валлоҳу аълам!