Ассалому алайкум! 1). Мeн мусофир юртда ишлайман, закотни онам орқали ўз акаларимга бeрсам бўладими?
2). Закотни олдиндан бeрса бўладими? Яъни 3-4 йиллик закотни олдиндан бeрса бўладими?
3). Уйда ишлатилмай сақланиб турган айланмай турган пулдан закот бeриладими? Жавобларингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Закот олишга ҳақли кишилардан бўлса жоиз. 2). Бўлади. Мабодо кейинги йилларда пул кўпайса кўпайган қисмининг ўзидан ҳам закот чиқарилади. 3). Берилади. Валлоҳу аълам!