Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган савобли аммалларингизга ажру савобини зиёда қилиб берсин. Савол: Махфий ўқиладиган намозда қироат қилишда қайси ҳолатда ўқиш тўғри(/мумкин)? Қироат қилаётган инсоннинг ўзи эшитадиган даражада(пичирлаю); умуман овоз чиқармасдан, лекин тил ва лаб қимирлатилган ҳолатда; умуман дилида ўқиш. Шулардан қайси ўқилиш усули мумкин, агар ҳаммаси бўлса қайси ҳолат маъқулроқ?
Ва алайкум ассалом! “Қироат қилаётган инсоннинг ўзи эшитадиган даражада(пичирлаб)” шуниси тўғри. Қолган иккиси билан фарз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!