Ассалому алайкум! Россиянинг Якутия Республикасида ишлайман. Табиийки бу ерда иш жойимизда овқат тайёрлайдиганлар христианлар бўлиб , «бисмиллаҳ» демасдан таом тайёрлашади. Мажбурман шу таомлардан истемол қилишга. Аммо ман доимо мана шу овқатларни Аллоҳ таолони номи билан бошлаб ейман. Саволим: Шу еганим ҳалолми? Фарзандларим еяётган луқмаларчи? Ман ишлаб топган пулимни уйимга рўзғоримга бераман?
Ва алайкум ассалом! Таомга “Бисмиллаҳ”ни айтилмай сўйилган ҳайвоннин гўшти солинса еганингиз ҳаром бўлади. Ҳалол соҳада топган маошингиз эса ҳалол. Валлоҳу аълам!