Ва алайкум ассалом!
عن أشعث عن الحسن مرسلا إن لله بابا في الجنة لا يدخله إلا من عفا عن مظلمة ومنها الباب الأيمن وهو باب المتوكلين الذي يدخل منه من لا حساب عليه ولا عذاب
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан мурсал(Ҳасан Басрий ўзи эшитган саҳобани қолдириб, тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган) ҳолатда ривоят қиладилар: “Аллоҳ таолонинг жаннатда бир эшиги бўлиб, ундан фақатгина кўрган зулмидан афу қилганларгина киради. Шунингдек ўша дарвозалардан бири ўнг тараф дарвозаси бўлиб, у таваккул қилувчиларнинг дарвозасидир. Ундан ҳисоб-китоб қилинмайдиган ва азоб тортмайдиганлар киради”. (“Фатҳул Борий” китобидан). Валлоҳу аълам!