- Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз яшаш тарзини тўртга бўлганлар.
1). Раҳойиш – кун кечирса бўладиган уйли, жойли кийим-кечак, озиқ-овқат билан кифояланиш, жоиз.
2). Осойиш – имконияти бўлса юқорида зикр қилинганларнинг ҳар биридаги қулайликлардан фойдаланиш, жоиз.
3). Зебойиш – юқорида зикр қилинганларни кўрганда кўз қувонадиган даражада бўлиши, жоиз.
4). Намойиш – барчасида фахрни ирода қилиш, жоиз эмас.
Қолаверса, инсонга умр ва бойлик охиратга зодироҳилани кўпайтириш учун берилади. Уларни арзимас, вақтинча бўлиб, кейин йўқ бўладиган нарсаларга сарфлаш ақлли инсоннинг иши эмас. Валлоҳу аълам!