Ассалому алайкум! Айтишларига қараганда қурбонлик учун сўйилган жонлиқ қиёматда эгаси учун сирот кўпригидан ўтишда асқотар эмиш. Бу қанчалик ҳақиқат?
Ва алайкум ассалом! Абу Ҳарайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қурбонлигингларни яхшилаб семиртиринглар. Чунки у қиёмат кунидаги сирот устидан ўтишдаги маркабингиздир” деганлар. Бу ҳадиснинг санади ҳақида уламолар турли фикрларни айтганлар. Заиф эканлиги кучлироқ. Валлоҳу аълам!