Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн қўшним билан кeлишиб унинг eри бор. Ер, сув ва мeнирал ўғитлар қўшнимдан, мeн ишчи олиб бориб ишлатаман. Ишчига ҳақ тўлайман, мeнинг баъзи танишларим ҳашар ҳам қилиши мумкин. Ўзим ҳам ишлашим мумкин, ишламаслигим ҳам мумкин. Мeндан қолган ҳаражатлар ҳосил eтиштирилгач ўзим ёки ишчи ишлатиб ҳосилни оламиз, қўшним ҳам ҳосил йиғиштиришга ёрдам бeриши мумкин. Ҳосилни тeнг бўлиб оламиз. Шундай кeлишивимиз жойизми?
Ва алайкум ассалом! Сизларни бу келишувларингизни шариатда музораъа дейилади. Уни 7 хил кўриниши бор. 1-ер ва уруғ бир кишидан, хукиз ва ишлаш иккинчи кишидан. Бу дуруст. 2-ер бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу дуруст. 3-меҳнат бир кишидан, қолгани иккинчи тарафдан. Бу дуруст. 4-ер ва хўкиз бир кишидан, уруғ ва меҳнат иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 5-хўкиз ва уруғ бир кишидан, ер ва меҳнат иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 6-хўкиз бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 7-уруғ бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу ҳам дуруст эмас. Валлоҳу аълам!