Ассалому алайкум! Рамазон рўзасини 25 кунини тутолмадим. Шунга энди қазосини тутмоқчиман. Бир киши душанба ва пайшанба кунлари тутса бўлади деди. Саволим шуки, кетма-кет тутайми ёки халиги киши айтгандай душанба ва пайшанба кунлари тутса хам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Душанба ва пайшанба кунлари тутса ҳам бўлади, тезроқ тутиш афзал. Валлоҳу аълам!