Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Бизни ёшлик пайтларимизда бувиларимиз арафа куни турмуш қурмаган қизлар бахтини сўраб ният қилиб тушликда рўзасини очиб юборишлари керак дер эди. Бундай холатга шариатимизда ҳукми қандай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу фатвони берувчилар рўзасини очдирган барча рўзадорларнинг гуноҳини зиммаларига юклаб олган бўладилар. Шариатимизда фалон куни эртароқ очилади деган нарса йўқ. Бу дин душманларининг ўйлаб топган макрларидан бири. Валлоҳу аълам!