Ассалому алайкум! Фарз намозида 3-ракатдан сўнг зам сура ўқилса нима бўлади? Агар бу жуда кўп маротаба бўлсачи?
Ва алайкум ассалом! Намозга ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Одат қилиб олмаслик керак, чунки одат қилиб олиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган суннатларига зиддир. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзнинг 3-4-ракъатларида “Фотиҳа” сураси билан кифояланар эдилар. Валлоҳу аълам!