Ассалому алайкум! Инсоннинг қилаётган дуолари ҳам Аллоҳ томонидан илҳомлантириладими?
2). Кeлажакда камбағал бўлиб қолиш, яқинлардан ажралиб қолиш, иши ҳeч қачон юришмайдигандeк туюлиб хавотирга тушавeриш шайтонданми?
Ва алайкум ассалом! Албатта. Аллоҳ таоло бир бандасига беришни хоҳласа сўрашни кўнглига солиб қўяди. 2). Шайтоннинг иши шу Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:
الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُم بِالْفَحْشَاء وَاللّهُ يَعِدُكُم مَّغْفِرَةً مِّنْهُ وَفَضْلاً وَاللّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
268. Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Валлоҳу аълам!