Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Қосос” сурасида марҳамат қилади : إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاء وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ 56. Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир. “Наҳл” сурасида : وَلَوْ شَاء اللّهُ لَجَعَلَكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَلكِن يُضِلُّ مَن يَشَاء وَيَهْدِي مَن يَشَاء وَلَتُسْأَلُنَّ عَمَّا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ 93. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказадир ва хоҳлаган кишисини ҳидоят қиладир. Ва албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар. Юқоридаги оятларда Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини ҳидоятга бошлаб, Ўзи хоҳлаганини залолатга бошлаши айтилган. Бошқа ўринда эса кимни ҳидоятини, ёки кимни залолатини хоҳлашини ҳам айтиб ўтган. “Роъд” сурасида : وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَنْ أَنَابَ 27. Ўзига тез қайтадиганларни ҳидоят қилур», – деб айт. “Тавба” сурасида : وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ 109. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. “Моида” сурасида : إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ 67. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас. “Мунафиқун” сурасида : إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ 6. Албатта, Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят этмас. “Ғофир” сурасида : إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ مُسْرِفٌ كَذَّابٌ Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошган ва каззоб шахсни ҳидоят қилмас. “Юсуф” сурасида : ذَلِكَ لِيَعْلَمَ أَنِّي لَمْ أَخُنْهُ بِالْغَيْبِ وَأَنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي كَيْدَ الْخَائِنِينَ 52. «Бу йўғида унга хиёнат қилмаганимни ва албатта, Аллоҳ хоинларнинг ҳийласини тўғриликка йўлламаслигини билиши учундир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/41566