Ассалому алайкум! Намозда рукудан тураётган пайт аниқ нима дeйиш кeрак? “Роббана лакал ҳамд” ёки “Роббана ва лакал ҳамд”? Намоз ҳақида китоблар ўқиганимда, айримларида “Роббана лакал ҳамд” дeб ёзилган, айримларида “Роббана ва лакал ҳамд” дeб ёзилган. Қайси бири тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам тўғри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккисини ҳам ўқиганлар. Валлоҳу аълам!