Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пошшалар табақаси ҳақида

05:32 / 07.12.2016 | Jasurbek | 9065

Ассалому алайкум! Бизнинг қишлоқда «пошшалар» кўп. Улар ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридаги пошшалар авлодиданмиз деб санайдилар ва аҳоли ўртасида ўзларини юқори олиб юришади. Аслида бу «пошшалар» ёки шунга ўхшаган табақа мавжудми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзларини юқори олиб юрувчи табақанинг умуман бўлиши жоиз эмас. Агар улар ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодларидан бўлишса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек тавозуъли, динни маҳкам ушлаган, ўзидан бошқани ҳақир санамайдиган бўлишади. يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَلَا إِنَّ رَبَّكُمْ وَاحِدٌ وَإِنَّ أَبَاكُمْ وَاحِدٌ أَلَا لَا فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى أَعْجَمِيٍّ وَلَا لِعَجَمِيٍّ عَلَى عَرَبِيٍّ وَلَا لِأَحْمَرَ عَلَى أَسْوَدَ وَلَا أَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ إِلَّا بِالتَّقْوَى Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадода хутба қилиб  : “Эй одамлар, огоҳ бўлинг, Роббингиз ягона зотдир, оталарингиз ҳам битта(Одам алайҳиссалом)дир. Арабни ажамдан, ажамни арабдан, қизилни қорадан, қорани қизилдан(ажралиб турадиган) фазилати йўқ. Магар тақво билан бирга фарқи бўлади” деганлар. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида : يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ۝ 13. Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!» – деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга, уларнинг асли бир экани эслатилмоқда. «Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик». Демак, одамларнинг асли бир: ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳавводан таралганлар. Айни чоғда, Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйганини ҳам таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишининг сабаби эса ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш экани уқтирилмоқда. «...ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик». Инсонларнинг турли халқлар, миллатлар, элатлар, қабила ва уруғлар ҳамда турли фирқаларга бўлинишининг асосий сабаби ушбу мақсад, яъни ўзаро танишиш эканини ҳеч қачон унутмаслик керак. Аллоҳ таоло оятда уришишингиз учун, жанжал учун, фахрланиш учун, мақтаниш учун, демаяпти ёки бошқа сабабларни айтмаяпти. Демак, халқларнинг турли-туманлигини илоҳий мақсаддан – танишувдан бошқа мақсадга ишлатиш Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш билан баробар бўлар экан. Кишилар ўзларича мезон тузиб, бирларининг иккинчиларидан афзалликларини ўлчаб юришади. Кимдир молу мулкига қараб, кимдир ҳасаби-насабига қараб, яна бирлари танасининг рангига қараб, тўртинчилари қабиласи ёки миллатига қараб ва ҳоказо ўлчовлар воситасида ўзини устун қилиб кўрсатади. Ҳамма бир ота ва бир онадан тарқаганлигини, у ота-оналар эса тупроқдан яратилганини унутиб қўяди. Оқибатда турли-туман келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва кўнгилсизликлар келиб чиқади. Ислом динида бу каби ўлчовларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Уларнинг ҳаммаси бекор қилинади ва ягона мезон сифатида илоҳий ўлчов жорий этилади. Бу ўлчов инсонлар қадрини фақат битта нарсага қараб, яъни инсоннинг тақвосига қараб ўлчайди: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир». Ер юзида инсонларнинг қадр-қиймати ушбу илоҳий ўлчов билан ўлчангандагина турли низолар, уруш-жанжаллар ва келишмовчиликлар барҳам топади. Худди шу оятнинг маъносида Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломдан кўплаб ҳадислар келган. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дейилади. Набий алайҳиссалом Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳуга: «Назар сол, агар сенинг тақвода ортиқлигинг бўлмаса, қизилдан ҳам, қорадан ҳам яхши эмассан», – деганлар. Бу маънодаги ҳадислар жуда ҳам кўп. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat