Ассалому алайкум! Излаш орқали бижутерия Ҳанафий мазабида жоиз эмаслигини, қўл соати эса жоизлигини билиб олдим. Саволим шуки, бижутерия ва қўл соатининг таркибида кумуш ҳам, тилла ҳам учрамайди, лекин нега бирини тақиш жоиз, бирини эса жоиз эмас? Қолаверса, тилла узук, зиракларнинг таркибига мис каби металлар қўшилади. Кийимларга ишлатиладиган тугма, замок, пистон, илгакларнинг ҳукми қандай?
Ва алайкум ассалом! Соатдан мақсад фойдаланадиган буюмдир, зийнат эмас. Тугмалар ҳам зийнат эмас. Валлоҳу аълам!