Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳидлик

23:28 / 28.02.2018 | Dilshod | 3433
Ассалому алайкум! Мeнинг исмим Дилшодбeк Тошкeнт шаҳридан, мeни бир рус дўстим бор эди. У ўт ўчирувчи(пажарник) бўлиб ишларди. Яқинда у билан бахтсиз ҳодиса юз бeрди. У кўп қаватли бинода ёнғинга қарши курашиб 5 нафар инсонни қутқарди, лeкин ўзи алангани ичида қолиб ҳалок бўлди. Унинг дини провослав дини эди. Саволим Аллоҳни ваъдаси бор, шаҳидлар жаннатга кирадилар деган. Мeн ёниб ҳалок бўлган сувда чўкиб ҳалок бўлган ва Ислом ёлида жангда ҳалок бўлганлар ва ҳоказолар жаннатийлар деган ҳадисни ўқиганман. Шу дўстимизни шаҳид дeб ҳисоблай оламизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У инсон ҳар қанча яхши хулқ ва яхши табиатли бўлмасин, яратган Роббисини тан олмай, Роббисидан бошқасини Худо деб эътиқод қилган. Унга нисбатан шаҳидлик мақоми бўлмайди. Уни яратган Роббиси Китоб нозил қилиб, пайғамбар жўнатиб, пайғамбарлардан кейин мусулмон олимларни чиқариб, “Эй бандам Менга иймон келтиргин, пайғамбаримга иймон келтиргин” деди. Улар эса буни инкор қилди, тан олмади Алоҳнинг бандаси Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳ таолога шерик қилиб Робб деди. Аллоҳ таоло улар ҳақида “Моида” сурасида марҳамат қилади:

لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ ثَالِثُ ثَلاَثَةٍ وَمَا مِنْ إِلَهٍ إِلاَّ إِلَهٌ وَاحِدٌ وَإِن لَّمْ يَنتَهُواْ عَمَّا يَقُولُونَ لَيَمَسَّنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِنْهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ۝

73. «Албатта, Аллоҳ учтанинг биридир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир. Насроний динидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузиб кўрсатадиган ақийдаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда. Улар: «Аллоҳнинг табиати бир-бирига тенг учта кўринишдан – Ота худо, ўғил худо ва Муқаддас руҳдан иборатдир. Ўғил худо, яъни Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади. Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақийдасида эканларини даъво қиладилар. Худди мана шу мантиқсизлик қадимдан насоролар ўртасида турли келишмовчиликларни келтириб чиқарган. Ҳозирги кунда одамларнинг масиҳий динидан четланишида ҳам худди шу сабаб бор. Бир оз ақлини ишлатган одам бу сафсатани мутлақо қабул қила олмайди. Чунки соғлом ақл далолат қилган нарса: «Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!» Бундан бошқа гапни айтиб, бузуқ эътиқод қилиб юрганлар ботил фикрларидан қайтмоқлари лозим: «Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир». Бу муқаррар нарса. Бўлажак аламли азобдан ҳамма тириклик пайтида қутулиб олиши мумкин. Бунинг учун:

أَفَلاَ يَتُوبُونَ إِلَى اللّهِ وَيَسْتَغْفِرُونَهُ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

74. Аллоҳга тавба қилиб, Ундан мағфират сўрамайдиларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat