Ассалому Алейкум! Устозлар саволим такрор бўлса узур сўрайман мен дори дармон фирмасида бухгалтер бўлиб ишлайман. Бу фирма дори-дармон сотиб 3 ой мудатта қарз ёпиб бериш шарти билан ёполмагандан кейн кунига фоиз хисобланиб ундириб олинади. Мен “судхўрнинг қолида ишламайман, бўшайман” десам уйимдагилар қаршилик билдиришябди. Қандай йўл тутсам бўлади? Илтимос маслахат беринглар ота-онамни ҳам норози қилгим йўқ.
Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳни рози қилиш ҳаракатида бўлинг. Аллоҳ таоло ҳаммани ризқини тайин қилиб қўйган. Сиз ўша ризқни ҳалол йўл билан топишга ҳаракат қилинг. Ишингизни тафсилотини аниқлаш лозим. Валлоҳу аълам!