Ассалому алайкум! Аёл киши бозорда савдо қилиши учун қандай шариат қоидаларига амал қилиши керак?
Ва алайкум ассалом! Биринчидан авратлари бекилган бўлиши керак. Иккинчидан одатда қўни-қўшни дўкондаги эркаклар билан ака-сингил, опа-укалик ришталари боғланиб кетади. Бунга йўл қўймаслик керак. Қолгани эркаклар савдода нимага буюрилиб нимадан қайтарилган бўлса шуларга амал қилинади. Валлоҳу аълам!