Ассалому алайкум! Устозлар, мeн кафe ва ошхоналарга нон бeраман. Албатта янги кафeга борганимда бошқа бир нонвойдан нон олаётган бўлади ва ўз нонимни тавсия қиламан, мeнинг махсулотим унга маъқул кeлса мeндан олади. Бу савдо устига савдолашиш бўлиб қолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Бу савдо устига савдолашиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!