Ассалому алайкум! Менга бир танишим қорамол олиб бермоқчи, пулини бўлиб-бўлиб тўлашга. У менга ўзимга ёққан қорамолни олиб бермоқчи. Мен шу танишим билан қорамол бозорга тушсам молни танласам, савдога аралашмайман. Танишим ўзи савдолашиб, ўз пулига ҳалиги қорамолни сотиб олса масалан 12-14 млн сўм, сўнгра менга ўша жойда 1 йилдан ошиғроқга бўлиб беришга 16-17 млн сўмга сотса жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!