Ассалому алайкум! Масжид дарвозаси устида иккита фаришта келган одамларни рўйхатга олишар экан. Домла маърузани бошлаши билан ёзишни тухтатиб домлани ёнига кетишар экан деган ҳадис борми? Маъруза хар жума хар хил вақтда ёки айрим сабабларга кўра маъруза ўртасида келган одамлар рўйхатга тушмаса кечга қолган хисобланадими?
Ва алайкум ассалом! Ҳадисда келгандан маъруза ирода қилинган эмас. Имом минбарга чиққан пайтидаги хутбаси ирода қилинган. Яъни иккинчи азондан кейин. Валлоҳу аълам!