Ассалому алайкум! Кийим ишлаб чиқаришда янги "unisex" деб номланган туркум оммалашиб кетди. Бу масалан футболка ёки кепка бўлса "unisex" деб сотилса аёллар ҳам эркаклар ҳам кийиши мумкин дегани. Менимча хабарингиз бор. Саволим шуки: ишлаб чиқарувчи шунақа деб сотса кейин аёллар ҳам маҳсулотни сотиб олиб кийсалар авратини ёпмай юрганига шерик бўлиб қолмайдими? Яъни оз бўлса ҳам гуноҳидан бир қисм келмайдими? Чунки мен қаердадир эшитгандим. Шунақа очиқ кийимлар чиқарадиганлар ҳам, сотадиганлар ҳам шу гуноҳга бир қисм шерик деб.
– Ва алайкум ассалом! Сотиш мумкин. Валлоҳу аълам!