Ассалому алайкум! Бир деҳқон савдогарга тарвуз сотган ва пулини кейинроқ олиш шарти билан. Вақти келиб 9 миллион пулни яримини олиб туринг қолганини яна кейинроқ бераман деб сўм эмас доллар берган. Бир кун ўтиб доллар курси ошиб кетганини билиб деҳқондан долларни қайтиб берсангиз мен зарар қиларканман деб долларни олиб 9 миллионни берган. Шу иш жойизми?
– Ва алайкум ассалом! Қайтариб олишга ҳаққи йўқ эди. Валлоҳу аълам!