Ассалому алайкум! Бозорда пул санаб ўтирганимда бир одам чой нонга пул сўради туришидан ночор одам эди пул мас сомса олиб бераман дедим бориб самса олиб бердим. Рахмад деб кетди. Кейин ўйлаб қолдим сайтдан қидириб “Кимни бир кунлик ейдиган нарсаси бўлатуриб тиланчилик қилса ҳаром бўлади. Уларга берганлар ҳам ҳаромга сабаб бўлишади. Бермаслик керак” дейилгани ўқидим. У одамни ёнида бир кунлик пули бор бўлсачи деб ўйлаб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Бераётганингизда уни ҳақли деб ўйлаган бўлсангиз сизга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!