ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари ОЛЛОҲни ҳақ дини бўлган ислом дини йўлида қилаеотган шларингиздан ОЛЛОҲ рози бўлсин.ман ҳозирда москва шахрида ишлайман буерда насроний динига мансуб хамкасбларимиз бор шулар билан шу мавзуда озгина бахслашдик биз чўчқа гўштини харомлигини айтдик улар нима учунлигини сўрашди биз уларга чўчқа ўз ахлатини ейишлигини айтдик .улар товуқларни хам ейишлигини айтишди . илтимос бизга шу тўгрисида аниқроғ маълумот берсангиз жавобингиз учун олдиндан рахмат.ОЛЛОҲ ИЛМИНГИЗНИ ЗИЙОДА ҚИЛСИН.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Чўчқа доим ейди. Товуқ ундай эмас. Чўчқанинг бошқа зарарлари ҳам кўп. Шу сайтда “Чўчқа гўшти ва саломатлик” деган мақола бор. Ўқинг. Аввал излаб кўрмай савол берманглар!