Ассалому алайкум! Устозлар, хонандага хомийлик қилиб топилган пулни ҳукми қандай бўлади? Хонанда билан тўй қилувчи одамни ўртасида туриб пул топишчи? Продюссерлик қилиб топилган пулчи?
Ва алайкум ассалом! Аксар тўйлар маст қилувчи ичимликларсиз ўтиши қийин нарса. Ярим кийимсиз аёлларнинг рақларисиз ҳам бўлиши қийин. Шу ишларга ёрдам беришни шариатимиз оқламайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Яхшиликка ҳамкор бўлинглар. Ёмонликка ҳамкор бўлманглар!” деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!