Ассалому алайкум! Устозлар, бугун автотураргохда бир лўли аёл келиб садақа сўради. Шу пайтгача бундайларга садақа бермайман. Бугун бу аёл анча мунча вақт олдимда турди ва якунда «йўлда юрар экансан мени норози қилдинг» деб худдики қарғагандек кетиб қолди. Шундан буён кўнглимда ғашлик бор. Аслида бундайларга садақа бермасдан тўғри иш қиляпманми? Уларни кўнгли оғригани учун гунохкор бўлиб қолмаяпманми?
Ва алайкум ассалом! Сизни ишингиз тўғри бўлган. Чунки бир кунлик қорнини тўйдиришга етарли нарсаси бор(уйдаги пулга кирадиган анжомлари ҳам шуни ҳисобида) инсонга садақа сўраш ва унга бериш ҳаром амал ҳисобланади.
عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قالَ: قال رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «مَنْ سَألَ النَّاسَ أمْوَالَهُمْ تَكَثُّراً، فَإِنَّمَا يَسْألُ جَمْراً، فَلْيَسْتَقِلَّ أوْ لِيَسْتَكْثِر». أخرجه مسلم
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким(ейишга нарсаси бўлатуриб) молни қўлга киритиш учун одамларнинг молидан тиланса албатта у чўғни тиланган бўлади. Хоҳласин оз тиласин, хоҳлаин кўп тиласин”. Муслим ривояти.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَأَنْ يَأْخُذَ أَحَدُكُمْ حَبْلَهُ فَيَحْتَطِبَ عَلَى ظَهْرِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَأْتِيَ رَجُلًا، فَيَسْأَلَهُ، أَعْطَاهُ أَوْ مَنَعَهُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, бировингизнинг арқон олиб, елкасида ўтин ортиб келгани, бировнинг олдига бориб, берса-бермаса, тиланганидан яхшироқдир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!