Ассалому алайкум! Қадирли устозлар, мен пешин намозини ўқиш учун масжидга борсам, бир одам расм чизиб ўтирган экан. Намоз вақти бўлди, намозни ўқиб бўлгач, у одам яна масжид ичида чизишни давом эттирди. Мен “масжидда дунёви нарсани чизманг” десам, у киши “бу ҳам бир илм, дунёви нарса эмас. Масжид имоми рухсат бердуку” деб мендан хафа бўлиб нарсаларни олиб кетди. Лекин расмлари табиат, адашмасам инсон расми ҳам бор эди. Шу иши тўғрми? Агар тўғри бўлса мен хафа қилиб қўйганим учун гунҳкор бўлиб қолдимми?
Ва алайкум ассалом! Бу иши нотўғридир. Сиз насиҳат қилиб тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!