Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз мусулмонлар бошқа диний китобларни ўқисак, ундаги цитаталарни фойдалансак, ижтимоий тармоқларга жойласак, тeлeфонга ёки бошқа eрларга сақлаб қўйсак бўладими? Гуноҳ бўладими?
Ва алайкум ассалом! Агар бошқа динларнинг китобларини назарда тутган бўлсангиз, бунга ҳожат йўқ. Бошқа динларнинг китобларини ўқишда кишининг бирор муайян мақсади бўлиши керак. Агар улардан бирор ҳукм ёки ҳимкматларни қўймоқчи бўлсангиз бунга ҳожат йўқ. Динимиздаги ҳукм ва ҳикматлар бизга кифоя қилади. Раддия билдирмоқчи бўлсангиз цитатани ўзини ва тагига албатта раддиясини ҳам келтиришингиз керак. Қолаверса омма халқ келтирилган иқтибосларга қараб илмий савиясига яраша ҳукм ҳам чиқариб олади. Кимдир тўғри, кимдир нотўғри. Ҳар бир ҳикмат рисолат булоғидан чиққандир. Ўша ҳикматларни бирор ҳадисга боғлаб қўйилса ўқигувчилар бошқа дин вакиллари ҳам динимиздан қанчалар фойдаланганлари намоён бўлар эди. Валлоҳу аълам!