Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

17:25 / 21.03.2018 | Hamidullo | 3488

Ассалому алайкум! Азиз илм эгалари, мен намоз ўқишни бошлаганимга 1 йил бўлди. Хозирда қурилишда ишлайман. Кеч дам олганим сабабли, кун ора бомдод намозим қазо бўлиб қоляпти. Қолган (пешин, аср, шом, хуфтон) намозларини ўқишга иштиёқманд бўлиб, шошиламан. Саволим шундайки: Бомдод намозини ўқимасдан ухлаб қолаятганим мунофиқликни аломати эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу табий ҳол. Шунинг учун буни тадбирини қилишни ҳам йўлга қўйиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам сафарда бўлганларида саҳобаларнинг бирларини намозга уйғотиш учун тайин қилардилар. Сиз ҳам тадбирини қилинг.

وَقَالَ إِبْرَاهِيمُ: مَنْ تَرَكَ صَلَاةً وَاحِدَةً عِشْرِينَ سَنَةً لَمْ يُعِدْ إِلَّا تِلْكَ الصَّلَاةَ الْوَاحِدَةَ

Иброҳим: «Ким битта намозни йигирма йил (аввал) қолдирган бўлса ҳам, фақат ўша битта намознигина қайтариб ўқийди», деди. 

عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا، لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ» قَالَ مُوسَى: قَالَ هَمَّامٌ: سَمِعْتُهُ يَقُولُ بَعْدُ: لِلذِّكْرَى
وَقَالَ حَبَّانُ: حَدَّثَنَا هَمَّامٌ، حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، حَدَّثَنَا أَنَسٌ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَحْوَهُ

Қатода Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намозни унутса, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффорати йўқ», дедилар ҳамда «Ва зикрим учун намозни тўкис адо эт»  (оятини ўқидилар)».
Ҳаммам (ҳадисни Қатодадан ривоят қилган ровий) айтади: «Унинг (Қатоданинг) кейинчалик: «Ва зикр учун намозни тўкис адо эт»* деб айтганини эшитдим».
Изоҳ: Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур оятни икки хил қироатда – Ибн Шиҳобнинг қироати бўйича «…ли зикроо» ҳамда «…ли зикрии» деб ўқиганлари ривоят қилинмоқда. Ушбу икки қироат маъно-мазмунда бир-бирини қувватламоқда. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat