Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмуш

09:58 / 26.08.2021 | Юсуфбой | 1618

Ассалому алайкум! Бундан 3-4 йил олдин аёлим билан жанжаллашиб қолган эдик. Аёлим ўжар ва бесабр, жанжал вақтида аёлим уйдан кетмоқчи бўлиб турган эди. Мен унга уйни бўсағасидан чиқсанг сендай хотиним йўқ деб айттим. Аёлим гапимга қулоқ солмай чиқди ва 5-10 минутдан кейин қайтиб кирди. Талоқ сўзини ишлатмаган бўлсам хам ўртага талоқ тушдими? Нима қилсам бўлади? 2. Менинг бир синфдош дўстим бор, 46 ёшда, соғлом бақувват йигит, хеч қаерда ишламайди. Аёли ва қизини ишлатиб ўзи уйда 5 вақт намоз ўқиб етади. Бунинг хукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Талоқ тушиши учун талоқ деб айтиш шарт эмас. Талоққа далолат қиладиган сўзларни айтиш ҳам кифоя қилади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. 

2). Нотўғри. Эркак киши беш вақт намозини ўқигани каби аҳли аёли ва фарзандларининг нафақасини ҳам қилиши керак. Агар қилмаса вожиб амални қилмагани учун гуноҳкор бўлиб қолади. Бу эркакликка тўғри келмайдиган ҳолат. Чунки Аллоҳ эркакка эркаклик мақомини аёлларга нафақа қилганлиги учун ҳам берган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat