Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳдан олдин

00:00 / 24.10.2010 | eski savollar | 2704
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Алҳамду лиллоҳ Аллоҳни ҳоҳиши ва пайг'амбаримизнинг (с.а.в.) суннатларига мувоффиқ оила қуриш ёшига кирдик. Совчилар қизни уйига бориб уларни розилигини олишади ва келин куёвни учраштиришади. Саволим шу ко'ришганда қиздан қандай саволлар со'раш керак, қандай саволлар со'раса шариатга то'г'ри келади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бир одам уйланмоқчи бўлса, у аёлга назар солиши нафақат мумкин, балки мустаҳабдир.Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Муьийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Уйланмоқчи бўлиб, бир аёлга совчи қўйган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Уни кўрдингми?» деб сўрадилар. Мен: «Йўқ», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен уни кўргин, бу, албатта, ораларингизда яқинлик ҳосил қилади», дедилар.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишига: «Сен уни кўргин, ансорийларнинг кўзларида бир нарса бўлади», деганлар.Имом Аҳмад Абу Ҳумайддан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биронтангиз бир аёлга уйланмоқчи бўлса, унга назар солмоьида гуноҳ йўқдир, чунки у уйланмоқ ниятида назар солади», деганлар.Оила қуриш ниятидаги кишилар бевосита бир-бирлари билан кўришишлари шариат ҳукмига биноан ўтиши керак. Ўзлари хилватда ёльиз қолишлари мумкин эмас. Маҳрамлардан бирор шахс улар билан бирга бўлиши керак. Йигит қизнинг юзига, икки қўлига назар солса бўлади. Ҳанафий мазҳабида, қадамига ҳам, дейилган. Юз жамолнинг ойнаси, ундан кишининг чиройи ҳақида тўлиқ хулоса чиқариб олиш мумкин. Қўлдан эса баданнинг бошқа қисмлари, ориқ, семизлик каби ҳолатлар тўьрисида хулоса чиқариб олинади. Ҳаракатдан, юриш-туришдан шундоқ ҳам тасаввур олса бўлаверади.Сўрайдиган саволлар турлича бўлиш мумкин. Дийн диёнат, ибодат, баъзи вазиятларни қандай тушуниш ва бошқа одоб ахлоқ доирасидаги гапларни гаплашса бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat