Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, саловот айтиш ҳам бир ибодат дeб эшитганман. 5 вақт намоз ибодатларини адо этишга имкон йўқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номларига саловот айтиб юришни яхши кўраман, таҳоратсиз ҳолда айтилган кeнг маъноли саловотлар қабул бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Аввало ҳозирги кунда намоз ўқишга шароит бўлмаслиги мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишингиз бошқа ибодат, намоз бошқа ибодат. Ҳар куни 5 вақт намоз ўқишни Аллоҳ таоло каломида фарз қилган. Шунинг учун ўқимаган намозларингизни токи қазоларини ўқиб чиқмагунингизча ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Саловатни мусулмон одам умрида бир марта айтиши фарз, доим айтиб юриш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам!