Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

19:45 / 04.04.2018 | Dilmurod | 2496
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволларим қуйидагича: 1) Киши ўзини намозда бирор хатога йўл қўйгандек хис қилса ва ёки 3 маротаба сажда қилиб юборгандек ўзини хис қилса, аммо бу хатога йўл қўйганлиги ноаниқ яни гумон шунда саждаи савҳ қилсаю лекин намоз бехато ўқилинган бўлса намоз дуруст бўладими? 2). Бомдод намозини суннати фарздан кейин ўқилмас экан пешиннинг 4 ракат суннатичи у ҳамми? 3). Имомга иқтидо қилинганда қиёмдан рукуга рукудан саждага ўтганда "Аллоҳу Акбар" лавзини иқтидо қилувчи ҳам имом билан айтиши фарз амалми? Умуман айтиш керакми? 4). Бир маърузада "таҳорат ичида қўлларни юва туриб Аллоҳим китобимни ўнг қўлимдан бергин чап қўлни юва туриб чап қўлдан бермагин юзни юва туриб юзимни жаханнам ўтига харом қилгин" шунга ўхшаш дуоларни айтиш айтиб ўтилди. Бошқа бир домла эса булар ўйлаб топилган афзал эмас эканлигини айтганди. Ҳақиқатдан ҳам бундай дуоларни айтиш керакми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
http://fiqh.uz/maqola/384 
2). Пешиннинг суннати ўқилади.
3). Суннат амали.
4). Айтиш суннат эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat