Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Турмуш ўртоғим Россияда ҳайдовчи бўлиб ишлайди, сиздан ушбу саволига жaвоб олишни хоҳлаганди. Бу ерда Газел минади, ғазначи бўлмайди. Йўловчилардан пул олиш ва қайтимини бериш билан ўзи шуғулланади. Табиийки маршрутга аёллар, қизлар, маст ҳолатдаги йўловчилар ҳам бўлади. Шундай пайтда улардан пул олиб берганда қўл-қўлга тегади, таҳорати синадими? Намоз ўқиш учун қайтадан таҳорат олиши керакми?